Qorong‘i rejim
Жамият

Фарғонада автомобилларни қувватлаш шохобчаси электр тармоғига ноқонуний улангани аниқланди

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Фарғонада автомобилларни қувватлаш шохобчаси электр тармоғига ноқонуний улангани аниқланди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида автомобилларни қувватлаш шохобчаси электр ҳисоблагичини четлаб тармоққа улангани маълум бўлди.

«В. Т. Н.» МЧЖга қарашли шохобчадаги қоидабузарлик «Ўзенергоинспексия» ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида ўтказилган текширув давомида аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, электр энергиясидан бундай тарзда фойдаланиш оқибатида таъминот корхонасига 1 миллиард 197 миллион сўм зарар етказилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Фарғонада автомобилларни қувватлаш шохобчаси электр тармоғига ноқонуний улангани аниқланди | Effect.uz