Qorong‘i rejim
Жамият

Тошкентда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Akmal Eshonxonov33 кўришлар
Тошкентда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Пойтахтда об-ҳаво шароити ёмонлашиши, кучли шамол кўтарилиб, ҳавода чанг-тўзон тарқалиши мумкин. Шу сабабли аҳолига эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди.

Хусусан, фуқаролардан имкони борича кўчага чиқмаслик, болаларни назорациз қолдирмаслик, дарахтлар, электр симлари ва реклама конструксияларидан узоқроқ юриш сўралди.

Шунингдек, ҳайдовчиларга тезликни меъёрдан оширмаслик, автомобилларни дарахтлар ва электр устунлари тагида қолдирмаслик тавсия қилинди. Фавқулодда вазиятларда 112 рақами ёки тегишли хизматларнинг 101, 102, 103, 104, 1050 ва 1055 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

Чанг-тўзон вақтида ниқоб тақиш, кўзларни ҳимоя қилиш ва кўпроқ сув ичиш ҳамда дераза ва эшикларни маҳкам ёпиш кераклиги эслатилди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин | Effect.uz