Қарши туманида яшовчи фуқаро Бинанце платформаси орқали лицензиясиз криптоактивларни сотиб олиш ва айирбошлаш билан шуғуллангани аниқланди. Операциялар умумий қиймати 24 млрд 812,8 млн сўмни ташкил этган.
Бу ҳақда ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат тезкор тадбир давомида аниқланган. Фуқаронинг телефони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унга ўрнатилган Бинанце иловаси орқали криптоактивлар сотиб олингани, ўтказилгани ва айирбошлангани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 278⁸-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.




