Qorong‘i rejim
Жамият

Самарқандда автомойкадан олиб қочилган Нехиа-2 топилди

Akmal Eshonxonov7 кўришлар
Самарқандда автомойкадан олиб қочилган Нехиа-2 топилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида автомобил ювиш шохобчасида қолдирилган Нехиа-2 номаълум шахс томонидан олиб қочилди. Кейинчалик автомашина Оқдарё туманида топилди.

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти маълумотига кўра, 24-ноябр куни 1995-йилда туғилган фуқаро А.Б. отасига тегишли автомобил олиб қочилгани юзасидан Иштихон тумани ИИБга мурожаат қилган. Аниқланишича, машина Чағатой маҳалласидаги автомойкада ювиш учун қолдирилган ва шу пайтда олиб кетилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Нехиа-2 Оқдарё туманидаги М-37 автомобил йўлининг 16-километрида, йўл четидан топилган. Автомашинани олиб қочган шахс 1992-йилда туғилган К.Э. экани аниқланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айблов эълон қилинган шахс қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Самарқандда автомойкадан олиб қочилган Нехиа-2 топилди | Effect.uz