Тошкент шаҳрида аҳоли учун чиқинди олиб кетиш хизматининг ойлик тўлови киши бошига 8 400 сўмдан 11 200 сўмга оширилиши таклиф этилмоқда.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши комиссияси 25-ноябр куни 2027-йил учун маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар тарифлари лойиҳасини маъқуллади.
Янги тарифга кўра, аҳоли учун ҚҚС билан ойлик тўлов 11 200 сўмни ташкил этади. Бу амалдаги 8 400 сўмдан 33,3 фоиз кўп.
Юридик шахслар, бюджет ташкилотлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам чиқиндиларни олиб чиқиш, ташиш, қабул қилиш ва утилизация қилиш хизматлари нархини ошириш таклиф этилмоқда.
Қарор лойиҳаси 15 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Шундан сўнг уни шаҳар кенгаши сессиясида кўриб чиқиш режалаштирилган.
Ҳозирча бу тарифлар лойиҳа ҳисобланади, якуний қарор қабул қилинмаган.




