2026-йил 1-декабрдан 21-сон жазони ижро этиш колонияси ва 42-сон манзил-колонияда «Она ва бола маркази» махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.
Президентнинг 12-ноябрдаги ПҚ–395-сон қарорига мувофиқ, марказларда 3 ёшгача бўлган болалар учун кечаю кундуз ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади. Уларда болаларнинг яшаши, тарбияланиши, овқатланиши ва тиббий хизматдан фойдаланиши учун шароит яратилади.
Шунингдек, болалар озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланади, эмланади ҳамда тиббий кўрикдан ўтказилади. Она ва бола учун яратилган шароитлар ҳар чоракда мониторинг қилинади.




