Qorong‘i rejim
Жамият

Балхда ўзбек компанияси иштирокида ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди

Akmal Eshonxonov12 кўришлар
Балхда ўзбек компанияси иштирокида ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодий лойиҳалар билангина чекланмаяпти. Афғонистоннинг Балх вилоятида маҳаллий аҳоли учун таълим, диний ва ижтимоий инфратузилмани яхшилашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 25-январдаги 36-сон қарори ижроси доирасида «Узбек Оверсеас Геологй Цомпанй» МЧЖ Афғонистонда геология-қидирув ишлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Жумладан, углеводород, мис ва темир конларини геологик ўрганиш ва ўзлаштириш, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ эҳтиёжлари учун рух рудасини кафолатли етказиб бериш, шунингдек, Афғонистон оқ мармарини Термиз иқтисодий зонасида чуқур қайта ишлаш йўналишларида ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Бу ишлар билан бир қаторда, Балх вилоятининг чекка ҳудудларида аҳоли учун муҳим ижтимоий обектларни таъмирлаш ва зарур инфратузилмани яхшилашга ҳам эътибор қаратилган.

Вилоят ҳокимлиги таклифи асосида «Узбек Оверсеас Геологй Цомпанй» томонидан «Марказий ўғил болалар лицейи» ҳамда «Ашраф ул-илм» мадраса-масжиди бинолари таъмирланиб, замонавий талабларга мослаштирилган.

Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қудуқлари қазилиб, фойдаланишга топширилган. Обектлар атрофида ободонлаштириш ва хайрия ишлари ҳам амалга оширилган.

Расмий очилиш маросимида таъмирланган бинолар ва яратилган шароитлар фойдаланишга топширилди. Маълум қилинишича, амалга оширилган ишлар натижасида 1 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли ва ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратилган.

Ташкилот маълумотига кўра, бундай ташаббуслар ижтимоий инфратузилмани яхшилаш билан бирга, Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Балхда ўзбек компанияси иштирокида ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди | Effect.uz