28-ноябр куни соат 08:16 да Самарқанд шаҳрининг «Фаровонлик» маҳалласи, Мирзо Улуғбек кўчасидаги бинолардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:20 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин 08:38 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.




