Жамият

Ёқилган хазон инсон саломатлиги учун қанчалик зарарли?

Akmal Eshonxonov5 кўришлар
Ёқилган хазон инсон саломатлиги учун қанчалик зарарли?

Афсуски, куз фасли келиши билан айрим ҳудудларда хазонларни ёқиш ҳолатлари кузатилмоқда. Кўпчилик бунга оддий ҳолат сифатида қарайди, аммо, мутахассисларнинг фикрича, бир неча сонияда ёқиб юборилган хазонлар, шох-шаббалар ва ўсимликлар қолдиқлари ортидан атмосферага инсон саломатлиги ва табиат учун хавфли моддалар тарқалади.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бош мутахассиси Алишер Худойбердиевнинг таъкидлашича, хазонлар ёнганида ҳавога майда дисперс заррачалар (ПМ2.5 ва ПМ10), углерод оксиди ва бошқа зарарли бирикмалар ажралиб чиқади ҳамда ифлосланишга сабаб бўлади. Шунингдек, ёниш сабабли тупроқ юзасидаги фойдали микроорганизмлар нобуд бўлиб, тупроқнинг табиий унумдорлигига зарар етади.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Музаффар Каримовнинг таъкидлашича, хазонлар ёқилганда ажралиб чиққан зарарли моддалар нафас орқали инсон организмига кириб, айниқса, болалар, кексалар ва нафас йўллари касалликларига чалинган инсонлар учун хавф туғдиради. Тутун эса кўз ачишиши, йўтал, нафас қисиши ва аллергик реаксияларни келтириб чиқариши, астма ва бошқа сурункали нафас йўллари касалликларини кучайтириши мумкин. Майда заррачалар ўпкага чуқур кириб, юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, тўкилган баргларни ёқиш ўрнига уларни компостга айлантириш, майдалаб тупроқ учун табиий ўғит сифатида ишлатиш мумкин. Бу нафақат ҳаво ифлосланишининг олдини олади, балки тупроқ унумдорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Унутманг! Хазонларга ўт қўйиш бир қараганда оддий кўринадиган, аммо ўта оғир оқибатларга олиб келадиган хавфдир. Шундай экан, хазонлар, ўсимликлар қолдиқлари, шох-шаббаларни ёқманг! Агар шундай ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, 11-57 қисқа рақами ёки @ецоговуз_бот орқали хабар беринг!

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ёқилган хазон инсон саломатлиги учун қанчалик зарарли? | Effect.uz