Жамият

9 ойда метрополитенда 225,7 млн нафар йўловчи ташилди

Akmal Eshonxonov20 кўришлар
9 ойда метрополитенда 225,7 млн нафар йўловчи ташилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ–сентябр ойларида метрополитен орқали 225,7 млн нафар йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 20 млн нафарга ёки 9,6 фоизга ошган.

Шунингдек, 2026-йил 1-январ ҳолатига, Ўзбекистонда метрополитен йўлларининг узунлиги икки ёқлама ҳисобда 71,2 кмни ташкил этган.

2000-йилда метрополитен йўллари узунлиги 29,5 км бўлган. Шу тариқа, 25 йил давомида ушбу кўрсаткич 41,7 кмга ёки 2,4 баробарга ошган.

Метрополитен йўллари узунлиги йиллар кесимида:

— 2000-йил — 29,5 км;

— 2001-йил — 36,1 км;

— 2020-йил — 36,1 км;

— 2021-йил — 59,1 км;

— 2022-йил — 59,1 км;

— 2023-йил — 68,2 км;

— 2024-йил — 71,2 км;

— 2025-йил — 71,2 км.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

9 ойда метрополитенда 225,7 млн нафар йўловчи ташилди | Effect.uz