Жамият

Оқова сувлар тозаланмасдан, очиқ жойга ташланаётганлиги маълум бўлди

Akmal Eshonxonov8 кўришлар
Оқова сувлар тозаланмасдан, очиқ жойга ташланаётганлиги маълум бўлди

Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритаётган корхоналарда рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд давомида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган оқова сувларни тозалаш ва уларни белгиланган тартибда ташлаш билан боғлиқ бир қатор қоидабузарликлар аниқланди. Хусусан, “Б.С.И.”, “М.К.”, “П.У.”, “Ш.Р.Б.” ва “С.С.П.” корхоналарида қум-шағал аралашмасини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувлар етарли даражада тозаланмасдан, очиқ жойга ташлаб келинганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар бўйича олинган оқова сув намуналарининг лаборатория таҳлиллари натижасида муаллақ моддалар миқдори белгиланган меъёрдан бир неча баробар юқори экани қайд этилди. &нбсп;Шунингдек, “И.Қ.С.” ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотида ҳам оқова сувлар етарли даражада тозаланмасдан очиқ жойга ташланган, юқоридаги ҳолатлар бўйича экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олинмаган. &нбсп;

Ҳолат юзасидан ҳар бир корхонага нисбатан компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилиниб, текширув давомида аниқланган камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Оқова сувлар тозаланмасдан, очиқ жойга ташланаётганлиги маълум бўлди | Effect.uz