Ўзбекистон

Яндех Го Маркет Ўзбекистонда фаолиятини тўхтатади

Akmal Eshonxonov55 кўришлар
Яндех Го Маркет Ўзбекистонда фаолиятини тўхтатади

«Яндех Узбекистан» компанияси Ўзбекистондаги Маркет Яндех Го сервисини 10-ноябрдан ёпишга қарор қилди. Компания энди асосий эътиборини тезкор етказиб бериш хизматлари — Яндех Лавка ва «Магазинлар»ни ривожлантиришга қаратади.

Маркет Яндех Го орқали фойдаланувчилар етказиб бериш муддати бир неча кунни ташкил этувчи товарларга буюртма бериш имконига эга эди. Сервис 2025-йил апрел ойида ишга туширилган бўлиб, дастлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида фаолият бошлаган. Кейинчалик унинг қамрови кенгайтирилган.

Компания маълумотига кўра, Маркет витринаси орқали буюртмалар 10-ноябрга қадар қабул қилинади. Ушбу санагача расмийлаштирилган барча буюртмалар қайта ишланиб, харидорларга етказиб берилади. Шунингдек, хизматнинг қўллаб-қувватлаш жамоаси фойдаланувчилар ва ҳамкорларга ёрдам беришда давом этади.

Сервис ёпилганидан кейин ҳам Яндех Го иловаси орқали озиқ-овқат, электроника, косметика, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа маҳсулотларни буюртма қилиш мумкин бўлади. Бироқ улар Яндех Лавка ва «Магазинлар» хизматлари орқали 15 дақиқадан бошлаб етказиб берилади.

Компания Маркет ҳамкорларига экспресс-доставка йўналишларида — «Магазинлар» ёки Лавка билан ҳамкорликни давом эттиришни таклиф қилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Яндех Го Маркет Ўзбекистонда фаолиятини тўхтатади | Effect.uz