Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилоятида «Оних» русумли автомашинадан икки пакетга жойланган 215 грамм марихуана аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида Ғаллаорол туманидаги «Сангзор-15» ЙПХ масканида тўхтатилган автомобил холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Текширув давомида олд йўловчи ўриндиғи тагидан икки пакетда жами 215 грамм марихуана топилган.
Аниқланишича, гиёҳвандлик воситалари автомашинада бўлган, муқаддам судланган Жиззах шаҳри Маданият маҳалласида яшовчи У.М.га тегишли бўлган.




