Ўзбекистон

9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Akmal Eshonxonov55 кўришлар
9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 6–7 ва 9–11-ноябр кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Эҳтимолий ёмғирлар сабабли қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи мавжуд:

  • Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;

  • Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;

  • Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;

  • Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;

  • Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;

  • Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

  • Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;

  • Фарғона вилояти — Сўх, Фарғона ва Бешариқ туманлари, шунингдек, Шоҳимардон ҳудуди;

  • Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳри.

«Ўзгидромет» тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида сув босиш ҳолатлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди | Effect.uz