Уйлар тайёр, аммо уларнинг эгалари ҳануз ўз хонадонларига кўчиб кира олмаяпти. Урганч шаҳрида ҳарбий хизматчилар ва бир гуруҳ фуқаролар учун қурилган кўп қаватли уйлар тақдири юзасидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчиларнинг маълум қилишича, Урганч шаҳридаги Машъал МФЙ ҳудудида «Махсус сув газ монтаж» МЧЖ томонидан қурилган кўп қаватли уйлар фойдаланишга тайёр бўлишига қарамасдан, ҳануз ўз эгаларига топширилмаган.
Таъкидланишича, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар учун ажратилган уй-жойлар қийматининг 35 фоизига тенг маблағ давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилган. Бироқ шунга қарамай, хонадонлар ўз эгаларига топширилмаяпти.
Мурожаатчиларнинг айтишича, 2024-йилнинг учинчи чорагида топширилиши керак бўлган уйлардан ҳануз дарак йўқ. Улар ушбу масала юзасидан турли давлат идораларига мурожаат қилган бўлса-да, муаммо ҳал этилмаган.
«Мурожаат қилмаган давлат идоралари қолмади. Энди барча умидимиз давлатимиз раҳбаридан», — дейди мурожаатчилар.
Хўш, қурилиши якунланган уйлар нега ўз эгаларига топширилмаяпти? Ҳарбий хизматчилар ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари қачон таъминланади?
Мазкур муаммо тез орада Эффецт.уз ЁуТубе каналида кенг ёритилади.
Урганчда ҳарбий хизматчилар учун қурилган уйлар нега ҳалигача эгаларига берилмаяпти?
Akmal Eshonxonov38 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Ўзбекистонда муҳим металлар ишлаб чиқариш 2030-йилгача 2,7 млрд доллардан оширилади
1 соат олдин28

Ўзбекистон
Тошкент аеропортида 1 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги заргарлик буюмлари аниқланди
3 соат олдин20

Ўзбекистон
“Олот” божхона постида ўтказувчанликни ошириш чоралари муҳокама қилинди
3 соат олдин45

Ўзбекистон
Аҳоли йўлларни ўзи ямамоқда
3 соат олдин32