Ўзбекистон

Аҳоли йўлларни ўзи ямамоқда

Akmal Eshonxonov23 кўришлар
Аҳоли йўлларни ўзи ямамоқда

Йўллар бир неча бор таъмирланган, аммо муаммо ҳамон бартараф этилмаган. Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги йўлларнинг аянчли ҳолати аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Эффецт.уз таҳририятига Тўрткўл туманидаги йўллар ҳолатидан норози фуқаролардан мурожаати келиб тушди.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, ҳудуддаги йўллар узоқ вақтдан бери таъмирталаб аҳволда. Асфалт қопламаси емирилиб, айрим жойларда чуқур ва ёриқлар пайдо бўлган. Ўтказилган таъмирлаш ишлари эса муаммони тўлиқ бартараф этмаган.

Аҳоли вакилларининг айтишича, йўлнинг айрим қисмлари бир неча бор ямалган. Бироқ асфалт қопламаси яна емирилиб кетмоқда. Ҳатто айрим жойларда йўлларни маҳаллий аҳоли ўз имконияти билан таъмирлашга мажбур бўлган.

Мурожаатчилар йўлларнинг бугунги ҳолати транспорт воситалари ҳаракатига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини билдирмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, автомобиллар шиналари шикастланган, айрим ҳолатларда авария хавфи юзага келган.

«Йўлларимиз бир неча марта ямалди, аммо асфалт яна кўчиб кетмоқда. Ҳозирги ҳолатда озгина таъмирлаш билан муаммони ҳал қилиб бўлмайди. Йўлни бутунлай қайтадан асфалтлаш керак. Масъуллардан ушбу муаммога эътибор қаратиб, йўлларимизни таъмирлаб беришларини сўраймиз», — дейди мурожаатчилар.

Аҳоли йўлларни таъмирлаш ишлари сифати ва масъул ташкилотлар фаолиятига ҳам эътибор қаратиш лозимлигини таъкидламоқда.

Хўш, Тўрткўл туманидаги йўлларнинг таъмирталаб ҳолатига масъуллар эътибор қаратадими? Аҳоли кўтарган муаммо қачон ўз ечимини топади?

Эффецт.уз таҳририяти ушбу мурожаат юзасидан Тўрткўл тумани ҳокимлигидан расмий муносабат кутиб қолади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Аҳоли йўлларни ўзи ямамоқда | Effect.uz