Ўзбекистон

Тошкентда синтетик наркотиклар тайёрлаган шахс фаолияти фош этилди

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Тошкентда синтетик наркотиклар тайёрлаган шахс фаолияти фош этилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида синтетик наркотиклар тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланган шахсга тегишли нарколаборатория аниқланди. Тезкор тадбир давомида бир неча килограмм гиёҳвандлик воситалари ва уларни қадоқлаш учун мўлжалланган ашёлар мусодара қилинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 2002-йилда туғилган фуқаро Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонни ижарага олиб, синтетик наркотиклар тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Холислар иштирокида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида хонадондан «закладка» усулида тарқатиш учун зип-пакетларга қадоқланган гиёҳвандлик воситалари, электрон тарози, миксер, фен, шприслар, 1 000 дона бўш шаффоф пакет, 1 000 дона бўш флакон ва бошқа ашёлар топилган.

Тезкор тадбир натижасида жами:

- 3,5 килограмм гашиш мойи;

- 600 грамм гашиш;

- 200 грамм марихуана;

- таркибида наркотик модда бўлган 8 дона печене

мусодара қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда синтетик наркотиклар тайёрлаган шахс фаолияти фош этилди | Effect.uz