Ўзбекистон

Хорижга ишга жойлаштирган агентликларга 1,5 миллион сўмдан берилади

Akmal Eshonxonov6 кўришлар
Хорижга ишга жойлаштирган агентликларга 1,5 миллион сўмдан берилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштиришда хусусий бандлик агентликларининг роли кенгайтирилади. Энди юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун агентликка 1,5 миллион сўм рағбат пули тўланади.

Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш тизимини хусусий секторга тўлиқ ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Янги тизимда энг ишончли хусусий бандлик агентликлари хорижга ишга юбориш жараёнида асосий масъул бўлади.

Уларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун 1,5 миллион сўмдан тўлаш белгиланмоқда.

Шунингдек, ёшларни хорижда талаб юқори бўлган касб ва тилларга ўқитиш учун техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади.

Чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертлар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Ўқув жараёни учун зарур ускуна ва жиҳозлар эса божхона божидан озод қилинади. Янги тартибда хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўлиқ шаффофлаштирилиб, уларнинг рейтинги юритилади.

Бунда асосий мезон фақат фуқарони хорижга юбориш эмас, балки унинг ҳақиқатан ишга жойлашгани, меҳнат ҳуқуқлари таъминлангани, муносиб даромад топиши ва кафолатли ижтимоий таъминотга эга бўлиши ҳисобланади.

Яъни агентликлар энди юборилган одамлар сони билан эмас, фуқароларни қандай ишга ва қандай шароитда жойлаштиргани билан баҳоланади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Хорижга ишга жойлаштирган агентликларга 1,5 миллион сўмдан берилади | Effect.uz