Qorong‘i rejim
Жамият

Хоразмда метан шохобчасидаги «Дамас» олиб қочилди

Akmal Eshonxonov53 кўришлар
Хоразмда метан шохобчасидаги «Дамас» олиб қочилди

Хоразм вилояти Урганч туманидаги метан шохобчаси кутиш майдонида қаровсиз қолдирилган «Дамас» автомашинасини олиб қочган шахс ушланди.

Маълум қилинишича, воқеа 14-ноябр куни содир бўлган. 2000-йилда туғилган Ж.Ж. автомашинасини «Анжирчилар» маҳалласидаги метан шохобчасида очиқ ва қаровсиз қолдирган. Бундан фойдаланган шахс транспорт воситасини олиб қочган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида автомашинани 1998-йилда туғилган Н.Ж. олиб қочгани аниқланган. У машинани маст ҳолатда бошқариб, Янгибозор туманидаги автомойка ёнида қулфланган ҳолда қолдирган ва воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу моддада беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар