Qorong‘i rejim
Жамият

Ходимлар иш ҳақини ўзи танлаган банк картасига олиши мумкин бўлади

Akmal Eshonxonov17 кўришлар
Ходимлар иш ҳақини ўзи танлаган банк картасига олиши мумкин бўлади

Марказий банк ходимларга иш ҳақи, мукофот пули ва бошқа тўловларни иш берувчига хизмат кўрсатувчи банкдан қатъи назар, ўзлари танлаган банк картаси ёки электрон ҳамёнга ўтказиш имкониятини яратмоқда.

Бунинг учун Маблағларни тақсимлаш маркази тизими ишлаб чиқилмоқда. Унинг биринчи версияси хусусий сектор ташкилотлари ва уларнинг ходимлари учун мўлжалланган.

Янги тартиб ходимларга иш ҳақи олиш учун алоҳида карта очмасдан, ўзларида мавжуд картадан фойдаланиш имконини беради.

Ходим танлаган карта ёки электрон ҳамён реквизитларини иш берувчининг бухгалтериясига тақдим этади. Тизимда алоҳида рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Бунда карта ёки электрон ҳамён ходимнинг ўз номига расмийлаштирилган бўлиши шарт. Зарур ҳолларда реквизитларни кейинчалик ўзгартириш ҳам мумкин.

Тўловлар ташкилот томонидан ягона реестр орқали ўз банкига юборилади. Тизим эса маблағларни ходимлар танлаган банклар бўйича тақсимлайди.

Марказий банк маълум қилишича, маълумотлар ҳимояланган банк тармоғи орқали узатилади, реестрлар эса электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Реквизитларда хато аниқланган тақдирда, реестр тузатиш учун қайтарилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ходимлар иш ҳақини ўзи танлаган банк картасига олиши мумкин бўлади | Effect.uz