Qorong‘i rejim
Жамият

Қашқадарёда 2 минг долларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Akmal Eshonxonov10 кўришлар
Қашқадарёда 2 минг долларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 2 минг доллар эвазига ноқонуний равишда «Б» тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, муқаддам Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан судланган Д. Аманова танишлари орқали маҳаллий фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни таклиф қилиб, бунинг учун 2 минг доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида у келишилган пулнинг 1 800 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қашқадарёда 2 минг долларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди | Effect.uz