Жамият

“Халқнинг қарғишидан қўрқамиз” – Марат Ҳамдамов тилга олган Жасур Азизовнинг отаси мурожаат билан чиқди

Akmal Eshonxonov17 кўришлар

Имаратъми Имтиязъми? Сўнгги кунларда Имарат Девелопмент бренди атрофида тарқалаётган видеолар ва турли хабарлар жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда. Айниқса, уй-жой учун маблағ тўлаган фуқаролар қурилишлар тақдири ҳақида жавоб кутаяпти.

Ижтимоий тармоқларда эса вазиятга турлича баҳо берилмоқда. Айримлар уйлар белгиланган муддатларда битмаслиги, Марат Ҳамдамовнинг қаердалиги ва компаниянинг кейинги тақдири ҳақида саволлар бермоқда.

Хўш, воқеаларнинг иккинчи томонида нима бор?

ЭФФЕЦТ.УЗ можароли видеолар ортидаги вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида собиқ Имарат Девелопмент, ҳозирда Имтияз Гроуп фаолияти билан боғлиқ офисга борди.

Офисда Марат Ҳамдамов кўринмади. Бироқ лойиҳаларга инвестиция киритиш ва қурилиш жараёнларига масъул эканини билдирган Имтияз Гроуп вакиллари билан мулоқот қилинди.

Шунингдек, Марат Ҳамдамовнинг мурожаатида номи тилга олинган Жасур Азизовнинг отаси Дилшод Азизов ҳам ўғли номидан муносабат билдириб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим талқинлар воқеанинг асл моҳиятини акс эттирмаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, одамларнинг уй-жой бўйича хавотирларини тушуниш мумкин. Шу билан бирга, уйлар белгиланган муддатларда топширилиши ва компаниядан норози бўлган фуқароларнинг хавотири бартараф этилишига ишонч билдирди.

Дилшод ака Марат Ҳамдамов билан юзага келган тушунмовчиликларни ўзаро ҳал қилиш мумкинлигини айтди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, Жасур Азизов томонидан Марат Ҳамдамовга таҳдид ёки босим ўтказилмаган.

«Ўғлимга бу каби тарбия бермаганман. Сизлар ҳам отасиз-онасиз, турли миш-мишларга ишонмасликларингизни истайман. Халқнинг қарғишига қолиб кетишдан қўрқамиз. Уйларингизни албатта қуриб битказамиз», — дейди Жасур Азизовнинг отаси Дилшод Азизов.

Айни пайтда жамоатчилик учун асосий масала битта — уй-жой учун маблағ тўлаган фуқаролар ўз хонадонларини қачон олади?

ЭФФЕЦТ.УЗ ушбу масалада компания вакиллари, фуқаролар ҳамда бошқа томонларнинг позицияларини ўрганишда давом этади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

“Халқнинг қарғишидан қўрқамиз” – Марат Ҳамдамов тилга олган Жасур Азизовнинг отаси мурожаат билан чиқди | Effect.uz