Жамият

Ўқитувчиларга 50 фоизлик имтиёз ишлаяптими?

Akmal Eshonxonov36 кўришлар
Ўқитувчиларга 50 фоизлик имтиёз ишлаяптими?

Вазирлар Маҳкамасининг 175-сон қарорида назарда тутилган 50 фоизлик имтиёз амалда қўлланилмаяптими? Фарғона вилоятидан мурожаат қилган ўқитувчи миллий сертификат учун тўлиқ тўлов қилганини айтмоқда.

Фарғона вилоятидан Сарвиноз исмли ўқитувчининг билдиришича, у 2026-йил 23-октябр куни бошланғич таълим йўналиши бўйича миллий сертификат олиш учун ариза топширган.

Унинг айтишича, ариза бериш жараёнида «имтиёз» бўлими ёки 50 фоизлик чегирма акс этмаган ва натижада сертификат учун белгиланган 594 минг сўмни тўлиқ тўлаган.

Фуқаро бу ҳолатни Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 16-апрелдаги 175-сон қарорида ўқитувчилар учун белгиланган имтиёз билан боғлаб, унинг амалда қандай қўлланилаётганига ойдинлик киритишни сўрамоқда.

Мурожаат эгасининг таъкидлашича, айрим маълумотларда ушбу имтиёзни жорий этишнинг техник жараёнлари бўйича масъул ташкилотлар ўртасида масала бир-бирига юкланаётгани айтилган.

Агар қарорда имтиёз белгиланган бўлса, у қачон ва қандай тартибда амалда ишлайди? Нега ўқитувчи ариза топшириш жараёнида 50 фоизлик чегирмадан фойдалана олмаяпти?

ЭФФЕЦТ.УЗ масъул вазирлик ва идоралардан ушбу мурожаат юзасидан расмий изоҳ кутади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўқитувчиларга 50 фоизлик имтиёз ишлаяптими? | Effect.uz