Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳудудий бош бошқармалари томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал қилишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан фуқароларнинг оҳак ва ғишт ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган тутун ҳамда чанг сабабли нафас олиш қийинлашаётгани юзасидан билдирилган мурожаатлари асосида тегишли ўрганиш ва назорат тадбирлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида оҳак ва ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти назоратга олиниб, масъулларга атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, белгиланган экологик меъёрларга риоя этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини амалдаги норматив талаблар асосида ташкил этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, корхоналарда ўрнатилган чанг ва газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги ўрганилди, лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинди. Олинган намуналар белгиланган тартибда текширилади ҳамда таҳлил натижаларига кўра қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Қолаверса, ҳудудларда аниқланган 2 та қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилиб, қонуний чоралар кўрилди.
Бундан ташқари, Наманган вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ҳам ғишт ишлаб чиқарувчи "С.М." корхонасида экологик талабларга риоя этилиши юзасидан назорат-рейд тадбири ўтказилди. Ўрганиш давомида корхона атмосферага юқори даражада чанг-газ чиқараётганлиги аниқланиб, фаолияти вақтинча тўхтатилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Рейд тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.
Намангандаги корхона фаолияти тўхтатилди
Akmal Eshonxonov22 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Жамият
Халқаро бизнес-клуб ТУРОН очилди: Ўзбекистон бизнеси инвесторлар ва хорижий бозорларга бевосита чиқиш имкониятига эга бўлди
1 соат олдин11

Жамият
Олтинсойда ЙПХ инспектори ортидан қувган «Каптива» аварияга учради
29-октябр, 2026, 11:48115

Жамият
Ўзбекистонда ноябрда қор ёғиши кутилмоқда
29-октябр, 2026, 11:1069

Жамият
Зулфия номидаги Давлат мукофотига саралаш жараёнлари юзасидан расмий муносабат берилди
28-октябр, 2026, 18:4454