Жамият

Ўзбекистонда ноябрда қор ёғиши кутилмоқда

Akmal Eshonxonov37 кўришлар
Ўзбекистонда ноябрда қор ёғиши кутилмоқда

Ноябр ойида ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг айрим жойларида меёрдан кам, бошқа ҳудудларда эса меёр атрофида бўлади.

Жорий йилнинг ноябр ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати асосан иқлимий меёр атрофида, айрим ҳудудларда эса меёрдан 1–1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Ой давомида ҳарорат аста-секин пасайиб, айрим кунлари ёмғир ёғиши, баъзи жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, ноябр ойининг биринчи ўн кунлиги нисбатан илиқ келади. Ушбу даврда кечалари ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ, кундуз кунлари эса 17–22 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 3–8 даража илиқдан 2 даража совуқ ва 3 даража илиққача, кундуз кунлари эса 15–20 даража илиқдан 5–10 даража илиққача ўзгариб туради.

Шунингдек, ойнинг айрим кунларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат пасайган даврларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши ҳам истисно этилмаяпти.

Прогнозга кўра, ноябр ойида ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг айрим жойларида меёрдан кам, бошқа ҳудудларда эса меёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда ноябрда қор ёғиши кутилмоқда | Effect.uz