Ўзбекистонда маданият, санъат ва адабиёт соҳасидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолибларини рағбатлантириш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарорига кўра, халқаро танловларда Гран-при ва 1-ўрин учун 300 миллион, 2-ўрин учун 200 миллион, 3-ўрин учун 100 миллион сўм мукофот берилади. Республика танловларида эса бу миқдорлар тегишли равишда 100, 50 ва 25 миллион сўмни ташкил этади.
Ғолибларни тайёрлаган ўқитувчи ва консертмейстерларга ҳам бир йил давомида ойлик устама тўланади. Халқаро танловлар учун устама лавозим маошининг 70–100 фоизи, республика танловлари учун 40–70 фоизи миқдорида белгиланган.
Мукофот олиш учун танлов белгиланган мезонларга мос бўлиши, ариза эса танлов якунланганидан кейин 30 кун ичида топширилиши керак. Ғолиблар ва уларнинг устозлари танловда иштирок этиш харажатлари қопланиши ҳам назарда тутилган.
2027-йил 1-январдан давлат маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган маданият, санъат ва адабиёт танловлари «Миллий танловлар платформаси»га мажбурий тартибда киритилади.




