Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатия институтида ташкил этилган ушбу анжуманни Ўзбекистон Республикасининг Қатар Давлатидаги элчиси Ашраф Хўжаев, Қатар давлат вазири, Қатар Миллий кутубхонаси раиси доктор Ҳамад бин Абдулазиз ал-Каворий ҳамда Қатар Сивилизасиялар алянси қўмитаси вакили доктор Аҳмад бин Ҳасан ал-Ҳаммодий қутлов сўзлари билан очиб берди. Доктор Ҳамад бин Абдулазиз ал-Каворий ўз нутқида Мовароуннаҳр замини Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино ва Мирзо Улуғбек каби инсоният тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган даҳоларни дунёга келтирганини алоҳида таъкидлаб, Тошкентда шундай муҳташам марказни бунёд этганлиги учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Тақдимот доирасида Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов «Ислом сивилизасияси маркази: миссияси, лойиҳалари ва ҳамкорлик йўналишлари» мавзусида маъруза қилди. У ўз нутқида Марказ олдида турган тўрт асосий вазифа — бой меросни асраш, ўрганиш, янги билимлар билан бойитиш ҳамда уни келгуси авлодларга етказиш муҳимлигини қайд этди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан буюк аждодлар меросини асраш ва тадқиқ этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани айтиб ўтилди.
Семинарнинг асосий қисмида Мовароуннаҳр алломаларининг жаҳон илм-фани ва ислом маданиятига қўшган ҳиссасига бағишланган маърузалар тингланди. Хусусан, Шайх Абдулазиз Мансур Мушафи Усмоннинг тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритган бўлса, Қатар университети вакиллари доктор Иброҳим ал-Ансорий ҳамда доктор Муҳаммад ал-Муслеҳ Қуръон, ҳадис ва Имом Термизийнинг «Сунан» асари ўрнини ёритиб бердилар. Хоразм Маъмун академияси раиси Икром Абдуллаев эса Хоразмий ва Беруний меросининг жаҳон сивилизасиясидаги ўрнига тўхталди. Бундан ташқари, профессор Оиша ал-Маннаий, доктор Солиҳ ал-Маррий ва профессор Иззуддийн Маъмийшлар исломда мўтадиллик ва сивилизасиялараро мулоқот масалалари бўйича маъруза қилдилар.
Тадбир доирасида Марказ нашрлари кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларга бой манбалар билан танишиш имконияти яратилди. Якуний сессияда икки мамлакат ўртасида қўлёзмаларни рақамлаштириш, араб тилини ўргатиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва маданий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича келишиб олинди.
Доҳада Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази тақдимоти ва халқаро илмий семинар ўтказилди
Akmal Eshonxonov16 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Маданият
Ўзбекистоннинг “Дарғом” ва “Шоҳруд” каналлари Жаҳон ирригация мероси реестрига киритилди
15-октябр, 2026, 12:3362

Маданият
Бағдоднинг қулаши: мўғуллар ёъқ қилган билимлар ва қонли тарих
14-октябр, 2026, 12:01244

Маданият
Жарқўтонда бронза даврига оид боланинг қабри топилди
12-октябр, 2026, 17:5259

Маданият
Парижда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференсия бўлиб ўтди
11-октябр, 2026, 21:2256