Маданият

Парижда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференсия бўлиб ўтди

Administrator11-октябр, 2026, 21:2228 кўришлар
Парижда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференсия бўлиб ўтди

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш доирасида ташкил этилди. Анжуманда Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Франсиядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси, Ал-Фурқон жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва етакчи франсуз олимлари иштирок этди.

Анжуманда Амир Темур давридаги давлатчилик, илм-фан, меъморчилик ва санъат ривожи, шунингдек, Соҳибқироннинг Франсия қироли Карл ВИ билан тарихий дипломатик ёзишмалари ХИВ–ХВ асрлардаёқ Шарқ ва Ғарб ўртасида муҳим мулоқот мавжуд бўлганидан далолат бериши алоҳида қайд этилди. Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Амир Темур мероси фақат бир халқ ёки бир давлат тарихига дахлдор эмас, балки унинг давлатчилик, илм-фан, меъморчилик ва маданият соҳасида қолдирган мероси жаҳон сивилизациясининг муҳим қисми эканини таъкидлади.

Конференсия давомида франсуз тадқиқотчилари Темурийлар даври маданияти ва адабий меросига бағишланган маърузалари билан чиқиш қилишди. Навоийшунос профессор Шара Рисоли Алишер Навоийнинг Темурийлар саройидаги ўрни, ҳомийлик фаолияти ва унинг шахсиятини бешта асосий йўналиш бўйича таҳлил қилиб берди. Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти Фредерик Брессан Темурийлар сулоласи тарихий аҳамиятини Парижда кенг тарғиб қилиш ва дўстона илмий муҳитни мустаҳкамлаш зарурлигини айтиб ўтди. Женева дипломатик доираси президенти Роберт Ф. Блум эса Ўзбекистоннинг бой тарихини дунёга танитишнинг аҳамиятига тўхталиб, Тошкентдаги Ислом сивилизацияси маркази унда катта таассурот қолдирганини ҳамда бу каби тақдимотларни Женевада ҳам ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Конференсияда Франсияда 30 йил давомида мунтазам нашр этиб келинган «Темурийлар» журналининг барча сонларини жамлаб, Ислом сивилизацияси маркази томонидан алоҳида тўплам сифатида нашр этиш режалаштирилаётгани эълон қилинди. Шунингдек, томонлар Темурийлар даврига оид қўлёзмалар ва архив ҳужжатларини биргаликда тадқиқ этиш, янги қўшма китоблар, каталоглар ва кўргазмалар тайёрлаш ҳамда франсиялик шарқшунослар, муаррихлар ва музей мутахассислари билан илмий алмашинувларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Анжуман якунида Ўзбекистон ва Франсия олимлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва Соҳибқирон меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга қаратилган илмий тадқиқотларни изчил давом эттиришга қарор қилинди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Парижда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференсия бўлиб ўтди | Effect.uz