Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жорий ўрганишда 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди.
Мисол учун Андижон вилоятидаги мил. авв. ХИИ–ВИИ асрларга оид “Далварзин” ёдгорлигида мевали боғ, экин майдони ва бетон ғишт сехи ташкил этилиб, ёдгорликка жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Ёхуд, Самарқанд вилоятидаги “Таллиғулонтепа” ёдгорлигининг 195 м³ қисми эса оғир техника ёрдамида бир зумда “тарихга айлантирилган”.
Республика бўйича 48 та ёдгорликлар муҳофаза ҳудудида уй-жой, ҳатто ҳожатхоналар “бўй чўзган”.
Масалан, масъулларнинг лоқайдлиги оқибатида Шаҳрисабзда жойлашган “Сариқтепа” ёдгорлиги муҳофаза ҳудудига 3 та уй-жой ўзбошимчалик билан қурилган.
Ўрганиш натижасида 8 та жиноят иши қўзғатилди, 68 та тақдимнома киритилиб, 20 нафар мансабдор интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Ёдгорликларга қарийб 300 та муҳофаза белгилари ўрнатилиши таъминланди.




