Маданият

Ўзбекистоннинг “Дарғом” ва “Шоҳруд” каналлари Жаҳон ирригация мероси реестрига киритилди

Administrator15-октябр, 2026, 12:3337 кўришлар
Ўзбекистоннинг “Дарғом” ва “Шоҳруд” каналлари Жаҳон ирригация мероси реестрига киритилди

Ўзбекистоннинг Дарғом ва Шоҳруд каналлари 2026-йилда жаҳон ирригация мероси обектлари сифатида эътироф этилиб, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия (МКИД) реестридан жой олди.

Ушбу мақом муҳандислик, хўжалик ва маданий жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга тарихий ирригация ҳамда дренаж иншоотларига берилади. “Дарғом” ва “Шоҳруд” бугун ҳам сув хўжалиги тизимининг амалдаги иншоотлари ҳисобланади.

Франсиянинг Марсел шаҳрида 12–17-октябр кунлари МКИДнинг 26-халқаро конгресси ва Халқаро ижроия кенгашининг 77-йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда 50 га яқин мамлакатдан сув хўжалиги идоралари ва миллий ирригация қўмиталари вакиллари, халқаро ташкилотлар, олимлар, муҳандислар ҳамда соҳа экспертлар иштирок этмоқда. Тадбирларда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини таъминлаш ва замонавий суғориш технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

14-октябр куни МКИД президенти Марко Арчиери ва бош котиби Ракеш Гупта Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Эркин Файзиллаев ҳамда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ражабовларга каналлар учун сертификатлар ва эсдалик лавҳаларини тантанали равишда топширди.

“Дарғом” канали

“Дарғом” Марказий Осиёдаги энг қадимий, ҳозиргача ишлаб турган суғориш тизимларидан бири ҳисобланади. Унинг қурилиши милоддан аввалги В–ИВ асрларга мансуб экани қайд этилган. Канал икки минг йилдан ортиқ вақт давомида Самарқанд воҳасини сув билан таъминлаб келмоқда.

Узунлиги қарийб 102 километр бўлган канал Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги тахминан 178 минг гектар майдонга хизмат қилади. Тизим таркибида 146 та гидротехника иншооти ва 12 та гидропост мавжуд. Дарғом тарихий йўналиши ҳамда сувни ўз оқими билан етказиб бериш хусусиятини сақлаб қолган.

“Шоҳруд” канали

“Шоҳруд” тахминан милодий ИИИ–ИВ асрларда қазилган деб ҳисобланади. Канал Бухоро воҳаси ва шаҳарнинг ривожланишида муҳим ўрин тутган.

Асрлар давомида “Шоҳруд”дан экинзорлар, боғлар, токзорлар, ҳунармандчилик ва турар жой маҳаллалари, шунингдек, шаҳар ҳовузларига сув етказилган. Канал тарихи ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоро тарихий маркази билан боғлиқ.

Бундан аввал 2025-йилда Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ва “Ески Туятортар” каналлари жаҳон ирригация мероси сифатида эътироф этилган эди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистоннинг “Дарғом” ва “Шоҳруд” каналлари Жаҳон ирригация мероси реестрига киритилди | Effect.uz