"2026-йил сентябр ойида бошланган қазишмалар бронза даври аҳолисининг турмуш тарзи, қурилиш ва дафн анъаналарини ўрганишга қаратилган.
Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди К. А. Раҳимов раҳбарлик қилаётган экспедицияда Термиз давлат университети талабалари ва университет докторанти Ж. Турдиев, шунингдек, Италиянинг Саленто университети магистранти Франческа Конджедо иштирок этмоқда.
Дастлабки қазишмалар Жарқўтон ёдгорлигининг 4-сонли тепалигида, ибодатхонанинг шимолий қисмида ҳамда 3-сонли қабристоннинг ғарбий ҳудудида олиб борилмоқда.
4-сонли тепаликда қадимги турар жой хоналарининг девор қолдиқлари, хом ғиштдан қурилган иншоотлар ва диаметри 70 сантиметр бўлган оташгоҳ аниқланди. Ушбу топилмалар қадимги қурилиш анъаналари ва турар жойларнинг тузилишини ўрганиш учун муҳим маълумотлар беради. Хона ичида оташгоҳнинг топилиши Жарқўтон босқичида айрим оилаларнинг турар жойларида сиғиниш маросимлари учун алоҳида хоналар бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
3-сонли қабристоннинг ғарбий қисмидаги қабрлардан биридан тўртта бутун сопол идиш топилди. Уларнинг шакли ва тайёрлаш хусусиятларини ўрганиш қабрнинг даврини аниқлаш ҳамда аҳолининг дафн анъаналарига оид маълумотларни тўлдиришга хизмат қилади.
Ёдгорликнинг асосий ҳудудидан ташқарида ўтказилган шурфлаш ишлари давомида ёш бола қабри, Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичига оид хўжалик ўраси ва айлана шаклидаги иккита кул ўраси қайд этилди. Бу топилмалар тадқиқ этилган майдон ҳам ёдгорликнинг таркибий қисми бўлганлигидан далолат беради.
Тадқиқотларнинг дастлабки натижалари Жарқўтоннинг ҳудудий тузилиши, қадимги аҳолининг турмуш тарзи, эътиқодий қарашлари ва дафн маросимларини янада чуқурроқ ўрганиш имконини бермоқда. Аниқланган топилмаларни қиёсий таҳлил қилиш ва қазишма ишлари давом эттирилмоқда", - дейилади Самарқанд археология интитути хабарида.
Жарқўтонда бронза даврига оид боланинг қабри топилди
Administrator12-октябр, 2026, 17:5246 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Маданият
Ўзбекистоннинг “Дарғом” ва “Шоҳруд” каналлари Жаҳон ирригация мероси реестрига киритилди
15-октябр, 2026, 12:3337

Маданият
Бағдоднинг қулаши: мўғуллар йўқ қилган билимлар ва қонли тарих
14-октябр, 2026, 12:01208

Маданият
Парижда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференсия бўлиб ўтди
11-октябр, 2026, 21:2228

Маданият
Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг «Маърифат акс-садоси» филми Испанияда «Олтин мукофот»га сазовор бўлди
21-сентябр, 2026, 21:1587