Qorong‘i rejim
Жамият

"Умра" зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар ушланди

Akmal Eshonxonov13 кўришлар
"Умра" зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқароларни "Умра" зиёратига ноқонуний юборишга уриниш билан боғлиқ учта ҳолатни аниқлади.

Навоий вилояти. Қизилтепа туманида яшовчи, 1979-йилда туғилган шахс туристик фирмалардаги танишлари орқали икки нафар фуқарони "Умра" зиёратига юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 2 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган шаҳри. 1981-йилда туғилган шахс ўзини туристик фирма вакили сифатида таништириб, уч нафар фуқарони зиёратга юбориш эвазига 3 150 доллар талаб қилган. У олдиндан 1 100 долларни олаётган вақтда ушланган.

Маълум бўлишича, у аввал ҳам бир неча марта фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар учун судланган ва айни пайтда Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми бўйича пробация назорати остида жазо ўтаётган бўлган. Унга нисбатан ҳам 168-модданинг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўқон шаҳри. Туристик фирма раҳбари "Умра" зиёратини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда икки нафар фуқарони зиёратга юбориш эвазига 2 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

"Умра" зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар ушланди | Effect.uz