Qorong‘i rejim
Жамият

Қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказиш мумкин

Akmal Eshonxonov14 кўришлар
Қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказиш мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатида эришилган натижалар ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятларига тўхталди.

Қайд этилишича, сўнгги 10 йилда соҳага 12 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 5 мингдан зиёд замонавий корхона ишга туширилган.

Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажми 2016-йилдаги 7 триллион сўмдан 65 триллион сўмга, экспорт эса 75 миллион доллардан 1,5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Мамлакатда ҳар йили 50–55 миллиард доллар инвестиция жалб этилаётгани қурилиш маҳсулотлари учун йирик ички бозорни шакллантирмоқда. Қўшни ва яқин минтақаларда ҳам ушбу маҳсулотларга йиллик талаб 50 миллиард долларга баҳоланган.

Юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, маҳаллий девелоперларни хорижий тендерларга олиб чиқиш ҳамда арзон ва узлуксиз логистика занжирларини яратиш орқали экспортни яқин йилларда 5 миллиард долларга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

«Ҳозирги тез ўзгараётган бозор шароитида тадбиркорлар билан йилда бир эмас, керак бўлса, ҳар ойда мулоқот қилиш зарур», — деди Президент.

Бу борада вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар