Ҳар қандай ахборот нашрининг қадри унинг жамият ҳаётидаги ўрни, холислиги ва ўқувчилар ишончи билан белгиланади. Эффецт.уз ортда қолган етти йил давомида ўз фаолияти, изланишлари ва меҳнати билан ахборот маконида ўз ўрнини шакллантириб келмоқда.
Бу жамоада фаолият юритиш мен учун касбий тажриба орттириш, янги билимларни эгаллаш ва ижодий салоҳиятимни ривожлантиришга хизмат қилган ўзига хос журналистика мактаби бўлди. Журналистика — шунчаки ахборот етказиш эмас, балки ҳар бир сўз учун масъулиятни ҳис этиш, воқеликни холис ёритиш демакдир.
Етти йиллик тарих — бу, аввало, машаққатли меҳнат, изланиш ва эришилган натижалар ифодасидир. Шу фурсатдан фойдаланиб, нашр раҳбари Акмалхон Эшонхоновга ушбу йўлдаги ташаббуслари, меҳнати ва жамоани бир мақсад сари бирлаштириб келаётгани учун самимий миннатдорлик билдираман.
Бутун Эффецт.уз жамоасига мустаҳкам ҳамжиҳатлик, янги ижодий ғоялар ва улкан муваффақиятлар тилайман. Етти йиллик қутлуғ тарих келгусида янада ёрқин ютуқлар, катта марралар ва янги зафарлар билан давом эцин!

Эшматова Гулбиби Зокировна, Эффецт.уз мухбири




