Qorong‘i rejim
Жамият

ЭФФЕЦТ.УЗ хабар берганди: тиббиёт бирлашмасидаги тайинлов бўйича хизмат текшируви якунланди, раҳбарнинг турмуш ўртоғи ҳам ишдан олинди

Akmal Eshonxonov16 кўришлар
ЭФФЕЦТ.УЗ хабар берганди: тиббиёт бирлашмасидаги тайинлов бўйича хизмат текшируви якунланди, раҳбарнинг турмуш ўртоғи ҳам ишдан олинди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Г. Асадова бирлашмага қарашли Тошкент туманлараро перинатал маркази мудири лавозимига тайинлангани билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви якунланди.

Аввалроқ ЭФФЕЦТ.УЗ мазкур тайинлов ҳақида хабар бериб, раҳбарнинг ўз турмуш ўртоғини бўйсунувидаги муассаса раҳбари лавозимига тайинлаши манфаатлар тўқнашуви нуқтаи назаридан қонунийми, деган саволни кўтарган эди.

Жамоатчилик эътиборини тортган ҳолат юзасидан Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат тузилмаси билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилди. Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам ҳолатни назоратга олган.

Ўрганиш жараёнида кадрлар тайинлови ва қонунчилик талабларига риоя этилиши масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, Меҳнат кодексининг 121-моддасида яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув ёки назорат остида ишлашига доир чекловлар белгиланган.

Текширув натижасига кўра, мазкур ҳолатда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилган.

Натижада Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадов билан тузилган меҳнат шартномаси 26-октябрдан тарафларнинг келишувига асосан бекор қилинган. Маълум қилинишича, шартнома Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ тугатилган. Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи Г. Асадова билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилинган.

Шу тариқа, ЭФФЕЦТ.УЗ аввал кўтарган масала бўйича хизмат текшируви якунланиб, мазкур тайинловда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

ЭФФЕЦТ.УЗ хабар берганди: тиббиёт бирлашмасидаги тайинлов бўйича хизмат текшируви якунланди, раҳбарнинг турмуш ўртоғи ҳам ишдан олинди | Effect.uz