Qorong‘i rejim
Жамият

Тошкентда ҳоким ўринбосари адвокат сўровига кеч жавоб бергани учун жаримага тортилди

Akmal Eshonxonov24 кўришлар
Тошкентда ҳоким ўринбосари адвокат сўровига кеч жавоб бергани учун жаримага тортилди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги адвокатлик сўровига белгиланган муддатдан кеч жавоб берган. Оқибатда туман ҳокими ўринбосари Н. Пулатов маъмурий жавобгарликка тортилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қарорида келтирилишича, «УЛУГБЕК-МСГЙ» адвокатлик бюроси адвокати У. Таджимуратов фуқаро Т. Таджимуратов манфаатларини кўзлаб, 2026-йил 7-август куни туман ҳокимлигига адвокатлик сўрови юборган.

Бироқ ҳоким ўринбосари Н. Пулатов сўровга қонунда белгиланган 15 кунлик муддатда эмас, 4-сентябр куни жавоб берган.

Суд мажлисида Н. Пулатов айбига иқрор бўлган. У сўровга айрим обектив ва субектив сабабларга кўра белгиланган муддатдан кеч жавоб берилганини билдириб, суддан адолатли қарор қабул қилишни сўраган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197¹-моддаси билан айбдор деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима тайинлаган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар