Ўзбекистонда 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб мактабни битириш ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ягона тизимга бирлаштириш режалаштирилмоқда.
Янги тартибга кўра, 9-синф ўқувчилари лицей ва техникумларга кириш учун имтиҳон топширади. 11-синф битирувчилари эса ягона имтиҳон орқали ҳам мактабни тамомлаш, ҳам олийгоҳга кириш имкониятига эга бўлиши кўзда тутилган.
Дастлаб янги тизимни Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида синовдан ўтказиш, кейинчалик эса республика бўйлаб жорий этиш режалаштирилган.
Ушбу ўзгаришлар орқали битирувчиларнинг мактабда олган билимларини олий таълимга қабул жараёнида ҳам ҳисобга олиш ва бир нечта алоҳида имтиҳон топшириш заруратини камайтириш мақсад қилинган.




