Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида яширин фаолият юритган колл-марказ аниқланди. Гумонланувчилар Европа мамлакатлари фуқароларига сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва криптоактивлар билан ишлаш бўйича таълим бериш хизматларини таклиф қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, 10 кишидан иборат гуруҳ тумандаги хонадонлардан бирида колл-марказ ташкил этиб, фаолиятини яширин равишда олиб борган.
Гуруҳ аъзолари хорижий фуқароларга турли хизматларни таклиф қилиш орқали уларни алдаш ва маблағларини қўлга киритишда гумон қилинмоқда.
Хабарда ушбу фаолият билан боғлиқ криптоактивлар айланмаси 2,4 миллиард сўмни ташкил этгани қайд этилган.




