Qorong‘i rejim
Жамият

«Туронбанк» бошқаруви раиси ушлангани айтилмоқда

Akmal Eshonxonov136 кўришлар
«Туронбанк» бошқаруви раиси ушлангани айтилмоқда

«Туронбанк» бошқаруви раиси Чори Мирзаев йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда гумонланиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ушлангани айтилмоқда.

Бу ҳақда Кун.уз ўз манбасига таяниб хабар берди. Нашр манбаси ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Чори Мирзаев 2016-йил 23-сентябрдан буён «Туронбанк» бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Чори Мирзаев 1971-йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. У Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддиновнинг яқин қариндоши ҳисобланади.

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан расмий идораларнинг изоҳи келтирилмаган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

«Туронбанк» бошқаруви раиси ушлангани айтилмоқда | Effect.uz