Ўзбекистон

Учқўрғондаги боғчада болага нисбатан педофилия: суд 18-ноябрга белгиланди

Akmal Eshonxonov21 кўришлар
Учқўрғондаги боғчада болага нисбатан педофилия: суд 18-ноябрга белгиланди

Учқўрғон туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида вояга етмаган тарбияланувчига нисбатан содир этилган жиноят бўйича жиноят иши судга оширилди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бош консултанти Азиз Абидов маълум қилди.

Маълум қилинишича, жиноят иши 1974-йилда туғилган М.К. ва бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган. Суд ажримига кўра, ишни кўриб чиқиш 18-ноябр кунига белгиланган.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ, суд муҳокамаси ёпиқ суд мажлисида ўтказилади. Суд жараёни якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Айни вақтда суд қарори чиқмагани сабабли, ишдаги шахсларнинг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланмаган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Учқўрғондаги боғчада болага нисбатан педофилия: суд 18-ноябрга белгиланди | Effect.uz