Ўзбекистон

Совуқ ҳаво сабаб газ шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши мумкин

Akmal Eshonxonov10 кўришлар
Совуқ ҳаво сабаб газ шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши мумкин

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 9–11-ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик кутилмоқда. Шимолий ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Тунги ҳарорат шимолда −7°Ц гача, бошқа ҳудудларнинг айрим жойларида эса −1…−2°Ц гача пасайиши прогноз қилинмоқда.

Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш чораларини кўрмоқда. Тошкент ва бошқа ҳудудларда иситиш мавсумини бошлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Газ таъминотида хонадонлар, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий обектларга устуворлик берилади.

Зарурат туғилса, мавсумий истеъмолчилар, жумладан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши мумкин.

Қайд этилишича, бундай чекловлар ҳокимликлар билан келишилган ва тасдиқланган график асосида жорий этилади. Истеъмолчилар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Газ ёки электр таъминотида муаммо юзага келса:

  • 1104 — газ босими ва таъминоти;

  • 104 — газ авария хизмати;

  • 1154 — электр узилишлари ва тармоқ носозликлари.

Ноқонуний уланиш ёки энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида «Ўзенергоинспексия»нинг +998 71 208-10-15 рақамига хабар бериш мумкин.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Совуқ ҳаво сабаб газ шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши мумкин | Effect.uz