7-ноябр куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 70 га яқин давлат спортчилари иштирокида кураш бўйича ХВ жаҳон чемпионати бошланади.
Мусобақа доирасида Халқаро кураш ассоциацияси (ИКА)нинг ХХИИ конгресси ҳам ўтказилди. Унда Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Конгрессда 2027-йилда бўлиб ўтадиган ИКА президенти ва бошқарув қўмитаси аъзолиги сайловлари учун номзодлар масаласи кўриб чиқилди. Халқаро спорт соҳасидаги тажрибаси ва Осиё спорти ривожига қўшган ҳиссаси инобатга олиниб, Отабек Умаров ассоциация президентлигига номзод сифатида илгари сурилди. Ташаббус делегатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Сайловнинг аниқ санаси ва ўтказилиш жойи 2026-йил 19–22-декабр кунлари Истанбулда бўлиб ўтадиган ИКА бошқарув қўмитаси йиғилишида белгиланади.




