Ўзбекистон

Сув омборлари атрофида туристик обектлар ташкил этилади

Akmal Eshonxonov18 кўришлар
Сув омборлари атрофида туристик обектлар ташкил этилади

Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардаги бўш ер участкалари электрон онлайн-ауксион орқали ажратилади.

Ҳукуматнинг 2026-йил 5-ноябрдаги 609-сон қарори билан «Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида туризм хизматларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низом сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардаги бўш ер участкаларида туризм хизматларини ташкил этиш, шунингдек, туристик ва рекреация обектларини жойлаштириш тартибини белгилайди.

Унга кўра, туризм хизматларини ташкил этишда қуйидаги мажбурий талабларга риоя этилиши лозим:

  • қутқарув хизматини ташкил этиш ёки профессионал қутқарув тузилмалари билан шартнома асосида навбатчиликни йўлга қўйиш;

  • кичик ҳажмли кемалар ва уларнинг базаларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилиш;

  • туризм обектларида ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш.

Шунингдек, туризм хизматларини ташкил этишда рақамли хариталар, онлайн брон қилиш тизимлари, ҚР-кодли навигация ва бошқа рақамли инфратузилма воситалари жорий этилади.

Туристик обектларни жойлаштиришда сувни муҳофаза қилиш ва санитария муҳофаза қилиш зоналари, шунингдек, сел ва кўчки хавфи юқори бўлган ҳудудлар ҳисобга олинади.

Туризм хизматларини ташкил этиш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-ауксион савдолари орқали ажратилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Сув омборлари атрофида туристик обектлар ташкил этилади | Effect.uz