Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар 9 ойда Цлауде ва ЧатГПТ учун 200 млрд сўмга яқин пул сарфлади

Akmal Eshonxonov16 кўришлар
Ўзбекистонликлар 9 ойда Цлауде ва ЧатГПТ учун 200 млрд сўмга яқин пул сарфлади

«Антҳропиц» давлат бюджетига 14 млрд сўм, «ОпенАИ» эса 10 млрд сўм солиқ тўлади.

2026-йилнинг январ–сентябр ойларида Цлауде сунъий интеллект моделини ишлаб чиқувчи «Антҳропиц» компанияси Ўзбекистонда 116,1 млрд сўмлик электрон хизматлар кўрсатган. ЧатГПТ яратувчиси «ОпенАИ»нинг хизматлари ҳажми эса 83,1 млрд сўмни ташкил этган.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, давлат бюджетига солиқ тушумлари бўйича ҳам «Антҳропиц» етакчилик қилмоқда. Ҳисобот даврида компания 14 млрд сўм солиқ тўлаган бўлса, «ОпенАИ»нинг бу борадаги кўрсаткичи 10 млрд сўмга тенг бўлган.

2026-йилнинг биринчи чорагида вазият бошқача бўлган. Хусусан, «ОпенАИ» Ўзбекистонда 21,5 млрд сўмлик хизмат кўрсатиб, 2,5 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу кўрсаткич «Антҳропиц»никидан қарийб 67 фоиз юқори эди.

Ўша даврда «Антҳропиц»нинг хизматлари ҳажми 12,6 млрд сўмни, тўлаган солиғи эса 1,5 млрд сўмни ташкил этган. Бироқ кейинги ойларда вазият ўзгарди. 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига кўра, «Антҳропиц»нинг солиқ тўловлари 6,3 млрд сўмга етди ва «ОпенАИ»нинг 5,6 млрд сўмлик кўрсаткичидан ошиб кетди.

Учинчи чоракда, яъни июл–сентябр ойларида, компаниялар ўртасидаги тафовут янада кенгайди. «Антҳропиц» шу чоракнинг ўзида давлат бюджетига 7,7 млрд сўм солиқ ўтказди. Бу компаниянинг дастлабки олти ойдаги жами солиқ тўловларидан ҳам кўпроқдир.

Айни даврда «ОпенАИ» 4,4 млрд сўм солиқ тўлаган. Натижада «Антҳропиц» рақибидан 75 фоизга ўзиб кетди. Шу тариқа, тўққиз ойлик натижаларга кўра, «Антҳропиц» жами солиқ тўловлари бўйича «ОпенАИ»дан 40 фоизга олдинда бормоқда.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар рейтингида улар мос равишда бешинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонликлар 9 ойда Цлауде ва ЧатГПТ учун 200 млрд сўмга яқин пул сарфлади | Effect.uz