Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича халқаро ташаббусларни илгари сурди

Akmal Eshonxonov38 кўришлар
Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонадаги «Ақаба жараёни» доирасида сунъий интеллектдан хавфсиз фойдаланиш масалаларига бағишланган учрашувда иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6-ноябр куни Остона шаҳрида «Ақаба жараёни» доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик масалаларига бағишланган учрашувида иштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Иордания Подшоҳи Абдулла ИИ, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг юқори даражали вакиллари ҳамда хорижий меҳмонлар қатнашди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, шунингдек, рақамли технологиялар ривожи билан боғлиқ янги таҳдидлар муҳокама қилинди. Давлатлар ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги шароитда хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар кучайиб бораётганини қайд этиб, «Ақаба жараёни»нинг аҳамиятини юксак баҳолади.

Сунъий интеллект технологиялари жадал ривожланиб, инсоният учун улкан имкониятлар яратаётгани билан бирга, янги хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқараётгани таъкидланди. Шу муносабат билан сифатли таълим ва инсон салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун шароит яратиш хавфсизликнинг муҳим пойдевори экани қайд этилди.

Давлат раҳбари замонавий илм-фан ютуқларини маърифат ва илмга интилиш каби гуманистик анъаналар билан уйғунлаштириш мақсадида «Инсон манфаатлари йўлида рақамли тараққиёт» ташаббусини илгари сурди. Ушбу ташаббус сунъий интеллект имкониятларини билимларни кенг тарқатиш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва инсон камолоти учун янги имкониятлар яратишга йўналтиришни назарда тутади.

Шунингдек, БМТнинг сунъий интеллектни бошқариш масалалари бўйича глобал мулоқоти қўллаб-қувватланди.

Глобал саъй-ҳаракатларга амалий ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистонда БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси минтақавий офисини очишга тайёрлик билдирилди. Ушбу офис Марказий Осиё мамлакатларига террорчилик мазмунидаги материаллар ҳақида огоҳлантириш каналларини ишга тушириш, терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш, мутахассислар малакасини ошириш ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўмак кўрсатиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Тошкентдаги Ислом сивилизацияси маркази негизида «Рақамли даврда жаҳолатга қарши маърифат» халқаро дастурини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Дастур доирасида кўп тилли ахборот ресурсларини яратиш, диний арбобларни ахборот муҳитида фаолият юритишга тайёрлаш ҳамда ислом динининг инсонпарварлик қадриятларини тарғиб қилаётган ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича халқаро ташаббусларни илгари сурди | Effect.uz