Қўшкўпир тумани ҳокимлиги «Бротҳер Голд Ҳоусе» ХК томонидан Чаманзор маҳалласи, Ал-Беруний кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари юзасидан муносабат билдирди.
Ҳокимлик маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 29-ноябрдаги ПҚ-410-сонли қарори 11-банди асосида «Қўшкўпир деҳқон бозори» МЧЖнинг 51 фоиз давлат улушини сотишга розилик берилган. Бунда жамият фаолият турини сақлаб қолган ҳолда замонавий экобозор, савдо-маиший хизмат кўрсатиш обектлари, автотураргоҳ ҳамда кўнгилочар мажмуа барпо этиш шартлари белгиланган.
Ҳокимлик муносабатида қайд этилишича, шу асосда «Бротҳер Голд Ҳоусе» ХКга 2025-йил 11-январда 225858524-сонли лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг хулосаси берилган.

Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспексияси томонидан 2026-йил 16-мартда 269236511-сонли ҳужжат асосида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун обект рўйхатдан ўтказилган.
Ҳокимликка кўра, айни вақтда «Бротҳер Голд Ҳоусе» ХК томонидан бош режа лойиҳаси асосида Чаманзор маҳалласи, Ал-Беруний кўчаси 25Б-уй манзилида кўп қаватли турар жой ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш обектлари, жумладан автотураргоҳ қурилиши олиб борилмоқда.

Муносабатда қурилиш ҳудуди вақтинчалик тўсиқ билан ўралгани, тадбиркор ўз фаолиятини бошлаган тақдирда, унга кириб-чиқиш учун йўл очиб берилиши маълум қилинган.
Ҳокимлик, шунингдек, мурожаатда кўрсатилган бино бўйича ҳам маълумот берган. Унга кўра, «Билол гроуп Қўшкўпир текстил» мазкур бинода икки йилдан буён фаолият юритмаётган. Бино фуқаро Отаниёзова Матлубо Қўзибоевна томонидан 2026-йил 12-майдаги ОА-1336809-сонли ауксион якунлари тўғрисидаги баённома асосида сотиб олинган ва 2026-йил 3-июл куни кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган.
ЭФФЕЦТ.УЗ ПОЗИТСИЯСИ

Шу билан бирга, ҳокимлик муносабатида келтирилган маълумотлар қурилишнинг ПҚ-410-сонли қарорда белгиланган шартларга ҳуқуқий мувофиқлиги масаласига алоҳида баҳо берилганини англатмайди. Мазкур масала бўйича ҳужжатлар ўртасидаги ҳуқуқий боғлиқлик ва қурилишга асос бўлган шаҳарсозлик ҳужжатларининг қонунийлиги алоҳида ўрганилиши керак.




