Жамият

Тошкентни яна заҳарли ҳаво қоплаши мумкин

Akmal Eshonxonov16 кўришлар
Тошкентни яна заҳарли ҳаво қоплаши мумкин

Бугун, 7-ноябр куни кечки соатларда Тошкент шаҳрида ПМ заррачалари миқдори ортиб, ҳаво сифати «носоғлом» даражагача ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 7-ноябр эрталаб Халқаро АҚИ индекси бўйича ҳаво сифати «ўртача» даражагача яхшиланган. Бироқ кечки соатларда кучсиз шамол ва ноқулай метеорологик шароит туфайли ПМ заррачалари консентрацияси ортиши кутилмоқда.

Прогнозга кўра, 8-ноябр куни ҳаво сифати асосан «ўртача» ва «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражада бўлади. 9-ноябр эрталаб эса «ўртача» даража кузатилиши мумкин.

Миллий индекс бўйича ушбу даврда ҳаво сифати асосан «сариқ», қисқа муддатларда эса «зарғалдоқ» даражада бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Кундузги соатларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва вертикал ҳаво алмашинувининг ўзгариши ҳисобига ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда.

Қўмита маълумотига кўра, ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган рейд тадбирлари 24/7 режимда давом эттирилмоқда. Навбатдаги рейдлар давомида Тошкент вилояти ва пойтахтда жами 95 та обект фаолияти ўрганилган.

Қайд этилишича, 6-ноябр куни Тошкентда ҳаво сифати «яшил» даражага чиққан. Умуман, октябр ойида ҳаво сифати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яхшиланган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентни яна заҳарли ҳаво қоплаши мумкин | Effect.uz