Жамият

Марат Хайруллаевич нега ИМАРАТъга боришга уялган эди?

Akmal Eshonxonov8 кўришлар

Марат Ҳамдамовга тегишли экани айтилган янги аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Унда у ҳозирги вазият сабаб ИМАРАТ ДЕВЕЛОПМЕНТ офисига бориб, мижозлар билан мулоқот қилишга уялаётганини айтган.

Аудиода Марат Ҳамдамовнинг:

«Ҳозирги пайтда мен бориб, қандайдир клиентлар билан гаплаша олмайман... Ҳозир вазиятни кўрдингиз-ку, вазият издан чиқиб кетиб қолди. Мен ҳам энди офисга боришга уяланаман»

деган гаплари эшитилади.

Мазкур аудио ИМАРАТ ДЕВЕЛОПМЕНТ атрофидаги аввалги зиддиятлар фонида тарқалмоқда. Бундан аввал Марат Ҳамдамов ижтимоий тармоқлардаги видеомурожаатларида айрим ҳамкорлари томонидан ИМАРАТ ДЕВЕЛОПМЕНТъни ундан тортиб олишга ҳаракат қилингани, шунингдек, ўзи ва оила аъзоларига босим ўтказилгани ҳақида даъволар билдирган эди.

Кейинчалик компания бренди ИМАРАТ ДЕВЕЛОПМЕНТъдан ИМТИЯЗъга ўзгарган.

Шундан сўнг Жасур Азизовнинг отаси Дилшод Азизов ЭФФЕЦТ.УЗъга берган интервюсида Марат Ҳамдамовга нисбатан босим ўтказилмаганини айтган. У, шунингдек, фарзандига бундай йўл билан тарбия бермаганини ва харидорларни қизиқтираётган обектларда қурилиш ишлари тўхтамаганини маълум қилган.

Айни пайтда тарқалаётган янги аудиода эса Марат Ҳамдамов компания офисига бориш ва мижозлар билан мулоқот қилишдан нега қийналаётгани ҳақида ўз фикрини билдирган.

Аудионинг қачон ва қандай вазиятда ёзилгани, шунингдек, ундаги гапларнинг тўлиқ контексти ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Журналист: Моҳинур Ҳамдамова

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Марат Хайруллаевич нега ИМАРАТъга боришга уялган эди? | Effect.uz