Жамият

Тошкентда оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар учун 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди

Akmal Eshonxonov25 кўришлар
Тошкентда оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар учун 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди

Тошкент шаҳрида 2026-йилнинг январ–сентябр ойларида 5 та оналар ўлими ҳолати қайд этилди. Ушбу ҳолатлар ортидан 48 нафар тиббиёт ходимига нисбатан интизомий чора кўрилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13-ноябрдаги қарорига кўра, оналар ўлими ҳолатлари Учтепа, Олмазор, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида кузатилган. Ўтган йилнинг шу даврида 6 та ҳолат қайд этилган.

Ҳисобот даврида пойтахтда 41 993 нафар тирик туғилиш қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 710 тага кам.

Шунингдек, 47 952 нафар ҳомиладор аёлдан 42 126 нафари скрининг текширувидан ўтказилган. Уларнинг 361 нафарида ҳомила нуқсони аниқланиб, 233 нафарининг ҳомиладорлиги тўхтатилган. Қарорда бу орқали ўлимга олиб келиши мумкин бўлган нуқсонларга эга болалар туғилишининг олди олингани қайд этилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар учун 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди | Effect.uz