Ўзбекистон

Тошкентда нотўғри жойда қолдирилган машиналар жарима майдончасига олиб кетилади

Akmal Eshonxonov16 кўришлар
Тошкентда нотўғри жойда қолдирилган машиналар жарима майдончасига олиб кетилади

2026-йил 24-декабрдан Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончасида сақлашнинг янги тартиби жорий этилади. Ҳукумат қарорига мувофиқ, бу жараёнлар ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.

Янги қоидаларга кўра, пиёдалар йўлаклари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракати учун ажратилган жойлар ҳамда махсус хизматлар ҳаракатига тўсқинлик қиладиган тарзда қолдирилган автомобиллар эвакуация қилинади.

Агар ҳайдовчи эвакуатор машинани юклашни бошлагунига қадар етиб келиб, қоидабузарликни бартараф эца, автомобил олиб кетилмайди. Юклаш бошланганидан кейин эса эвакуацияни тўхтатиш мумкин эмас.

Тошкентда эвакуациянинг ҳар бир километри учун 88 минг сўмгача, жарима майдончасида сақлашнинг ҳар бир суткаси учун ҳам 88 минг сўмгача тўлов белгиланган. Масалан, автомобилни 3 километрга эвакуация қилиш ва 3 сутка сақлаш 528 минг сўмга тушиши мумкин. Бу суммага қоидабузарлик жаримаси кирмайди.

Автомобил электрон тўлов амалга оширилиб, ҚР-кодли рухсатнома олинганидан кейин эгасига қайтарилади. Жарима майдончалари дам олиш ва байрам кунлари ҳам ишлайди.

Олиб кетилган автомобил 6 ой давомида талаб қилинмаса, қарздорлик мажбурий ундирилади. 12 ойдан кейин эса суд уни эгасиз мулк деб топиши мумкин.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда нотўғри жойда қолдирилган машиналар жарима майдончасига олиб кетилади | Effect.uz